🇺🇸Кит Келлог Киевга Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни тавсия қилди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Киевга Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни тавсия қилди. Бу ҳақда у DW нашрига берган интервьюсида айтди.
Шунингдек, Келлог Трампнинг Путин билан келишувга эришгани Украинани сотқинлик қилишини англатади, деган фикрга қўшилмаслигини билдирди.
🔥@burchakostida
Post #82335
6K
