🇦🇲🇦🇿 Арманистон бош вазири Озарбойжонга ер алмашишни таклиф қилди
Никол Пашинян Озарбойжонга икки давлат ўртасидаги анклав ва эксклавлар муаммосини ҳал қилиш учун ҳудудларни ўзаро алмашишни таклиф қилди. У бу ҳақда ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеомурожаатида айтди.
Пашиняннинг сўзларига кўра, Арманистон ҳудуди 29 743 квадрат километрни ташкил этиши керак. Икки давлат ўртасидаги чегараларни белгилаш ва жойларда аниқ кўрсатиш ишлари 1991 йилдаги Олмаота декларацияси асосида амалга оширилиши лозим.
"Анклав ва эксклавлар муаммоси қуйидаги тамойил асосида ҳал қилиниши керак: чегаранинг ҳар икки томонида ҳам анклав ва эксклавлар бўлмаслиги лозим. Яъни Арманистон ва Озарбойжон майдони аниқ мос келадиган ҳудудларни ўзаро алмашиши керак", — деди Пашинян.
Арманистон бош вазири икки давлат бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволардан воз кечиши кераклигини ҳам таъкидлади.
"Арманистон ва Озарбойжон барча масалаларда, жумладан Қорабоғ, Гардман, Ширвон, Нахичеван ёки Ғарбий Озарбайжон масалаларида ҳам бир-бирини тинч қўйиши керак", — деди у.
Шунингдек, Пашинян барча транспорт алоқаларини тиклаш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Арманистон ва Озарбойжон ҳудудлари орқали ўтадиган барча йўллар транспорт ҳаракати учун очиқ бўлиши керак.
🔥 @burchakostida
Post #82336
16.6K
