🇺🇸Трамп Украинага хавфсизлик кафолатларини кучайтиришни таклиф қилган — The Telegraph
The Telegraph манбаларига кўра, Майамидаги музокараларда Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Доналд Трамп Россиянинг янги ҳужумига йўл қўймаслик учун Украинага хавфсизлик кафолатларини кучайтиришга тайёрлигини билдирган.
Таклиф АҚШнинг Украинага разведка маълумотларини тақдим этиш ва ҳаво ҳудудини патрул қилиш ваъдасидан кенгроқ бўлган. Украина томони таклифдан “мамнун“ бўлса-да, Украина ва Европа делегациялари бунинг эвазига ҳудудий ён беришлар талаб қилиниши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Газета ёзишича, музокаралар Трампнинг Путин билан дизел ёқилғиси импорти бўйича келишувга эришганидан кейин тўхтаб қолган. Уиткофф ва Кушнер бу келишув Путиннинг позициясини юмшатиш ва Россияга тинчликнинг иқтисодий фойдасини кўрсатишга қаратилганини айтган.
🔥@burchakostida
Post #82332
17.6K