🇵🇱Польшада мажбурий ҳарбий хизматни қайта жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда
Польша ҳукумати эркаклар ва аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни тиклаш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Мудофаа вазири ўринбосари Собковяк-Чарнецкая ташаббусни қўллаб-қувватлаб, дастлаб кўнгилли хизматдан иборат ўтиш даврини жорий этишни таклиф қилди.
Мамлакатда мажбурий ҳарбий хизмат 2009 йилда бекор қилинган. Ҳозир ҳукумат армия сонини 300 минг кишига етказиш ва 200 минг кишидан иборат захира кучларини шакллантиришни режалаштирмоқда.
🔥@burchakostida
Post #82330
16.7K
