🇮🇩 Индонезияда кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ўрмон ёнғинлари оқибатида айрим ҳудудларни қуюқ тутун қоплаб, осмон тўқ сариқ ва қизғиш тусга кирган.
Маълумотларга кўра, айниқса, Марказий Калимантан провинциясида вазият оғир. Тутун сабаб кўриш масофаси кескин қисқарган, ҳавонинг ифлосланиш даражаси эса хавфли кўрсаткичларга етган. Индонезияда 200 мингдан ортиқ одамда ўткир нафас йўллари инфекцияси қайд этилган.
🔥 @burchakostida
Post #82342
11.7K