TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82170 17.6K
23.5° бурчак остида 🇮🇳 Ҳиндистонда “Сувараклар халқ партияси” ҳаракати имтиҳон саволлари сизиб чиқиши сабабли таълим вазирининг истеъфосини талаб қилиб намойишга чиқди Aсосан ёшлардан иборат норозилик акцияси қатнашчилари Нью-Деҳлидаги парламент биносига бостириб киришга уринди.…
🇮🇳 “Сувараклар” Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқишга қарши бош кўтарди, юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳли Сайлов комиссияси раҳбарининг истеъфоси талаб қилиниб, оммавий норозилик намойишлар ўтказилмоқда. Намойишлар кенгайишига йўл қўймаслик учун шаҳар бўйлаб минглаб полициячилар ва ҳарбийлаштирилган кучлар жойлаштирилди. Пойтахт марказида мобил интернет ўчирилди. Ўнлаб метро станциялари ва бозорлар ёпилди.

Полиция юзлаб намойишчиларни, жумладан, “Сувараклар халқ партияси” (Cockroach janta party) ёшлар ҳаракати асосчисини қўлга олди. Ташкилотчиларнинг билдиришича, “Сувараклар халқ партияси” асосчиси Абҳижит Дипке ҳамда партиянинг юқори мартабали етакчилари Саурав Дас ва Ашутош Ранка Мумбайдан Ню-Деҳлига учиб келганида самолётнинг ўзида ушланган.

Ҳаракат ўз етакчиларининг ушланишини авторитар ҳаракат деб қоралади. Уларни зудлик билан озод қилиш талаб қилинди ва намойишлар давом этиши билдирилди. Мухолифатдаги баъзи депутатлар ва собиқ бош вазирлар — Ғарбий Бенгалия штатидан Мамата Банержи ва Деҳлидан Арвинд Кежрвал ҳам қўлга олинди.

Намойиш сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурган Ҳиндистон Сайлов комиссияси раҳбари Гянеш Кумарга қарши қаратилган. Аввалроқ Сайлов комиссияси 130 миллионга яқин сайловчини рўйхатдан чиқарган эди.

Мухолифат партияларининг даъво қилишича, сайловчиларнинг рўйхатдан ўчирилиши бош вазир Нарендра Модининг BJP партияси ғалаба қозонган баъзи штатлардаги натижаларга бевосита таъсир кўрсатган.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 11, 2026🇨🇳Хитой илғор технологияларни ривожлантиришга сармояни оширади Хитой Давлат кенгаши сунъ…
  2. Oct 11, 2026🇺🇸Трамп: Зеленский Россия билан келишувни икки йил олдин тузиши керак эди АҚШ президенти…
  3. Oct 11, 2026🇷🇺Владимирдаги “Яндекс” дата-маркази дрон ҳужумидан кейин тўхтатилди Россиянинг Владимир…
  4. Oct 11, 2026🇸🇦Aр-Риёд аэропортига ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши жароҳатланди Саудия…
  5. Oct 11, 2026🇺🇦Гордон: Путин учун 3 ноябргача ҳар бир кун муҳим Журналист Дмитрий Гордоннинг фикрича,…
  6. Oct 11, 2026🇺🇦Киев яқинида саноат корхонасида ёнғин чиқди Украина ОАВлари Киев яқинида кучли ёнғин с…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →