🇨🇳Хитой илғор технологияларни ривожлантиришга сармояни оширади
Хитой Давлат кенгаши сунъий интеллект, инсонсимон роботлар, квант технологиялари ва термоядро энергетикасини ривожлантиришни жадаллаштириш режасини эълон қилди.
Дастур доирасида сунъий интеллектни иқтисодиётнинг барча соҳаларига жорий этиш, 6G алоқа тармоқларини яратиш, нейроинтерфейслар ва учувчисиз технологияларни такомиллаштириш кўзда тутилган.
Пекин илмий тадқиқотларни молиялаштиришни кўпайтириш ва юқори технологиялар соҳасидаги компанияларни қўллаб-қувватлашни ҳам режалаштирмоқда.
🔥 @burchakostida
Post #82198
7.28K
