🇷🇺Владимирдаги “Яндекс” дата-маркази дрон ҳужумидан кейин тўхтатилди
Россиянинг Владимир вилоятида дрон ҳужуми оқибатида “Яндекс” маълумотлар маркази инфратузилмасига зарар етди. Марказ фаолияти тўлиқ тўхтатилган, жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда компания матбуот хизмати РБКга маълум қилди.
Ҳодисадан сўнг “Яндекс Go”, “Яндекс Пэй”, “Яндекс Еда”, “Яндекс Про”, “Алиса” ва “Кинопоиск” хизматларида узилишлар кузатилган. Носозликлар Россиядан ташқари Сербия, Қозоғистон, Беларус, Арманистон вс Ўзбекистонда ҳам қайд этилган.
Владимир вилояти губернатори Александр Авдеевнинг айтишича, ҳужумдан кейин электр таъминоти 80 фоизга тикланган, сув ва иссиқлик таъминоти эса тўлиқ қайта йўлга қўйилган.
🔥@burchakostida
Post #82196
16.3K
23.5° бурчак остида 🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари икки кундан бери Россиядаги “Яндекс” маълумотлар марказларига ҳужум қилмоқда Россиянинг Калуга шаҳрида Украина дронлари ҳужуми оқибатида “Яндекс” компаниясига тегишли маълумотлар маркази зарар кўрди. Марказнинг бир нечта модули бутунлай…