🇸🇦Aр-Риёд аэропортига ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши жароҳатланди
Саудия Арабистонидаги Қирол Холид халқаро аэропортига ракета зарбаси берилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши жароҳатланди. Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда.
Associated Press маълумотига кўра, ракета ички рейсларга хизмат кўрсатувчи 3 ва 4-терминаллар жойлашган мажмуага теккан. Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция ҳужумда Эрон қўллаб-қувватлайдиган яманлик хусийларни айблади.
Саудия расмийлари ҳалок бўлганлар орасида мамлакатнинг тўрт фуқароси, Бангладешнинг икки фуқароси, шунингдек, АҚШ, Миср, Иордания, Сурия ва Судан фуқаролари ҳамда фаластинликлар борлигини маълум қилди.
Доналд Трамп АҚШ Саудия Арабистонининг хусийларга қарши зарбаларига қўшилиши керакми-йўқми, шу масалани кўриб чиқаётганини айтди. АҚШнинг эҳтимолий аралашуви ҳақидаги саволга у “Кўрамиз”, деб жавоб берди ва ҳодисани “қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” деб атади.
🔥@burchakostida
Post #82195
17K