TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82140 15K
🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари икки кундан бери Россиядаги “Яндекс” маълумотлар марказларига ҳужум қилмоқда

Россиянинг Калуга шаҳрида Украина дронлари ҳужуми оқибатида “Яндекс” компаниясига тегишли маълумотлар маркази зарар кўрди. Марказнинг бир нечта модули бутунлай ишдан чиққан. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

“Яндекс” компаниясининг аниқлик киритишича, мутахассислар Калугадаги марказга етказилган зарар кўламини баҳолашда давом этмоқда. Ҳужум оқибатида компаниянинг айрим хизматлари узилишлар билан ишламоқда.

Калугадаги маълумотлар маркази қурилиши 2022 йилда бошланган, унинг биринчи қисми эса 2023 йил декабрда ишга туширилган. Россиядаги энг йирик “Яндекс” маълумотлар маркази 3 800 дан ортиқ сервер жавонини жойлаштиришга мўлжалланган бўлиб, компаниянинг ўз хизматлари ва Yandex Cloud мижозларига хизмат кўрсатади. Ҳужум пайтида марказда қанча сервер бўлгани номаълум.

8 октябрга ўтар кечаси Украина дронлари Рязан вилоятининг Сасово шаҳридаги “Яндекс” маълумотлар марказига ҳужум қилган. Зарбадан сўнг ёнғин чиқиб, марказ фаолияти тўхтаган. Шикастланган ускуналарни тиклаш имкони бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.

Ушбу марказ 2014 йилда очилган. “Яндекс”нинг учта суперкомпютеридан иккитаси айнан шу ерда жойлашган. Улар сунъий интеллект, жумладан, YandexGPT'ни ишлаб чиқишда қўлланади. Суперкомпютерлар зарар кўрган ёки кўрмагани маълум эмас.

Ҳужум ортидан Россиядаги бир қатор интернет хизматлари фаолиятида узилишлар кузатилган. Жумладан, фойдаланувчилар “Яндекс”, “Авито”, “Сиан”, Россия темирйўллари ва айрим оммавий ахборот воситалари сайтларига киришда муаммоларга дуч келган. Yandex Cloud'нинг Сасоводаги марказ билан боғлиқ хизматлари ҳам ишламай қолган.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 10, 2026🇮🇳 “Сувараклар” Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқишга қарши бош кўтарди,…
  2. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трамп томонидан Россия дизели экспортига рухсат берилиши Кремлга Украина уруш…
  3. Oct 10, 2026🇺🇸 Трамп ўзига яна Тинчлик бўйича Нобел мукофоти берилмаганидан ғазабланди АҚШ президент…
  4. Oct 10, 2026🇺🇦🇷🇺Запорожьега ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлди — Зеленский Украина президенти Вол…
  5. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺Трамп Путин билан суҳбатлашиш учун айрим тадбирларини қолдирди Россия президенти ё…
  6. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺Трамп Россиядан нефт етказиб бериш бўйича келишув учун Путинга миннатдорлик билдир…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →