TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82169 14.4K
23.5° бурчак остида 🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Путин билан гаплашдим, Россия АҚШ ва жаҳон бозорига миллионлаб тонна дизел ёнилғисини етказиб беради — Доналд Трамп АҚШ президенти Россия раҳбари билан навбатдаги телефон мулоқотини ўтказди. Трампнинг ёзишича, Россия Америка ва глобал бозорга яқин…
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трамп томонидан Россия дизели экспортига рухсат берилиши Кремлга Украина урушини молиялаштиришда ёрдам беради — ISW

Америка Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларининг баҳосига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия дизел ёқилғисини жаҳон бозорига етказиб беришни маъқуллаш ҳақидаги қарори Москвага Украинага қарши урушни молиялаштиришда давом этишига ёрдам беради.

Экспертларнинг фикрича, дизел экспортидан келадиган даромадлар Кремлга келгусида ҳам ҳарбий харажатларни қоплаш имконини беради. ISW, шунингдек, ушбу қарор Вашингтоннинг Москва билан музокаралардаги позициясини заифлаштириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Таҳлилчиларнинг ҳисоботида қайд этилишича, гарчи Кремл урушни тугатиш бўйича музокаралар доирасида ҳеч қандай жавоб қадамларини таклиф қилмаган бўлса-да, АҚШ Россия дизели экспортига рухсат бериш орқали бир томонлама ён босган.

Аввалроқ Доналд Трамп Владимир Путин билан Россия дизел ёқилғисини етказиб беришдаги чекловларни бекор қилишни кўзда тутувчи келишувга эришгани ҳақида эълон қилганди. Кўп ўтмай АҚШ Молия вазирлиги Россия дизелини жаҳон бозорига экспорт қилишга рухсат берувчи вақтинчалик лицензия берди.

Трампнинг сўзларига кўра, Россия тез орада жаҳон бозорига бир неча миллион тонна дизел ёқилғисини етказиб бериши мумкин.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 10, 2026🇺🇦🇬🇧🇫🇷🇳🇴🇫🇮🇺🇸🇷🇺 Зеленский Трамп билан муносабатлари ёмонлашиши фонида Европа…
  2. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺 Россия дизел ёқилғисининг биринчи партияси АҚШ қирғоқларига яқинлашиб келмоқда Ом…
  3. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина ва Россия ўртасида уруш бошланиши учун ҳеч қандай асос йўқ эди — Дона…
  4. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трамп Зеленскийга Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни тақ…
  5. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украинага янги президент тайинлаш вақти келди — Доналд Трамп "Украинага келиш…
  6. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трамп ва Путин ўртасидаги энергетика келишуви сабабли АҚШ ва Украинанинг Майа…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →