Учта ҳудудда тиббиёт муассасалари фуқаролардан 1 млрд сўмдан ортиқ пулни асоссиз ундиргани аниқланди
Рақобат қўмитаси Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларида пуллик хизматлар нархи асоссиз оширилганини аниқлади.
Қорақалпоғистонда 7 та муассаса текширилиб, қарийб 332 млн сўм асоссиз даромад олингани маълум бўлди. Кўрилган чоралар натижасида айрим тиббий хизматлар тарифи ўртача 16,22 фоизга туширилган.
Самарқанддаги онкология ва радиология маркази филиалида истеъмолчиларга 302,2 млн сўм ортиқча ҳисобланган.
Сирдарёда эса онкология маркази филиалида 76 млн сўмдан зиёд, дерматовенерология ва косметология маркази филиалида қарийб 300 млн сўм ортиқча маблағ ундирилгани маълум бўлди.
Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатлар юзасидан тиббиёт муассасаларига нисбатан ишлар қўзғатилиб, асоссиз ундирилган пулларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатма берилганини маълум қилди.
@bankir
Post #9526
11.8K

- 👍 9
- 🤔 4
- 👎 3