Олтин нархи салкам икки ойда 10 фоиздан кўпроққа арзонлади
14 октябрь куни жаҳон бозорида олтиннинг бир унцияси нархи 4084 долларгача пасайди. Бироқ 15 октябрь куни нархлар қисман тикланиб, 4150 доллар атрофида шаклланди.
Нархнинг пасайишига АҚШда инфляция тезлашгани ва Федерал резерв тизими фоиз ставкасини ошириши мумкинлиги ҳақидаги кутилмалар таъсир кўрсатгани айтилмоқда.
Ставканинг кўтарилиши инвесторлар учун фоиз даромади келтирмайдиган олтиннинг жозибадорлигини пасайтириши мумкин.
Солиштириш учун, 24 август куни олтин нархи 4 650 доллар атрофида савдо қилинган эди. Ундан кейинги даврда нархларда асосан пасайиш кузатилиб, 10 фоиздан кўпроққа арзонлаган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулоти олтин ҳисобланади. 1 октябрь ҳолати бўйича мамлакат халқаро захираларида олтин улуши 90 фоиздан ортиқ бўлиб турибди.
@bankir
Post #9528
14.6K

- 👍 9
- 🤔 1