Ўзбекистон банкларининг муаммоли кредитлари 24 трлн сўмдан ошди
Август ойида мамлакатдаги тижорат банкларининг муаммоли кредитлари 95 млрд сўмга кўпайиб, 24 трлн 23 млрд сўмни ташкил этди.
Ушбу ойда давлат банкларида муаммоли кредитлар 256 млрд сўмга камайиб, 16 трлн 546 млрд сўмга тушган. Бошқа банкларда эса бу кўрсаткич 350 млрд сўмга ошиб, 7 трлн 477 млрд сўмга етган.
Муаммоли кредитлар энг кўп Микрокредитбанк (144 млрд сўм) ва СҚБда (108 млрд сўм) камайди. Энг катта ўсиш эса Анорбанк (165 млрд сўм) ва Ҳамкорбанкда (68 млрд сўм) кузатилди.
Маълумот учун, 1 сентябрь ҳолати бўйича TBC Bank (13,4%), Пойтахт банк (13,2%) ҳамда mybank (10%) муаммоли кредитлари улуши 10 фоиздан юқори бўлиб турибди.
@bankir
Post #9527
11.2K

- 🤔 10
- 👍 2