Учинчи чоракда банкларда 1 трлн сўмлик юқори хавфли операциялар чекланди
Ўзбекистон банкларида мижозлар маблағларини рақамли фирибгарликдан ҳимоя қилиш мақсадида антифрод тизими жорий этилган.
У банк операцияларини хавф даражаси бўйича баҳолаб, фирибгарлик эҳтимоли юқори бўлган операцияларни чеклайди.
Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида тизим қарийб 8,7 миллионта юқори хавфли ҳолатни аниқлаган.
Шубҳали деб баҳоланиб, чекланган операциялар қиймати 1 трлн 75 млрд сўмни ташкил этган.
Юқори хавфли сессиялар сони бўйича Агробанк 3,6 миллиондан ортиқ ҳолат билан етакчилик қилган.
Чекланган операциялар қиймати бўйича эса Orient Finans Bank 428 млрд сўм билан биринчи ўринда қайд этилган.
@bankir
Post #9525
7.9K

- 🤔 7
- 👎 3
- 👍 2