Давр Банк бошқарувига киритилаётган ABB вакиллари ким?
Давр Банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган Айнур Сулейманли (расмда чапда) ҳозирда Озарбайжон Халқаро банкининг бошқарувчи директори ҳисобланади.
У мазкур лавозимга 2018 йилнинг февраль ойида тайинланган бўлиб, инсон ресурслари ва маъмурий масалаларга масъулдир.
Унгача эса 2005 йилдан бошлаб 12 йил давомида AccessBank Azerbaijan тизимида ишлаган. Дастлаб бу ерда кадрлар бўлимида иш бошлаб, ижрочи директор лавозимигача кўтарилган.
Айнур Сулейманли Озарбайжон давлат иқтисодиёт университетида кадрлар бошқаруви йўналиши бўйича бакалавр ва магистр даражасини олган.
Шунингдек, 2020 йилда Дьюк университети Fuqua бизнес мактабида стратегияни амалга ошириш дастурини тамомлаган.
Гейбат Гадиров ҳақида
Давр Банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган Гейбат Гадиров ҳам Озарбайжон давлат иқтисодиёт университетида молия ва кредит йўналиши бўйича бакалавр ва магистр даражасини олган.
2008 йилнинг сентябрь ойида Unibank тизимида кредит ҳужжатларини расмийлаштириш бўлими мутахассиси сифатида иш бошлаган.
Мазкур банкда 2026 йилгача фаолият юритиб, бошқарув раиси вазифасини бажарувчи даражасигача кўтарилган.
10 сентябрь куни Unibank тизимидан ўз хоҳишига кўра кетган. Ҳозирда ABB бошқаруви раиси маслаҳатчиси.
@bankir
Post #9521
14.4K

- 🤔 12
- 👎 2