Ипак Йўли Банки микромолия секторига кирмоқда
2 октябрь куни Ипак Йўли Банки ўзининг Ipak Yuli Finance микромолия ташкилотини рўйхатдан ўтказди.
Шу муносабат билан мазкур ташкилот банкка қарашли хўжалик жамиятлари таркибига киритилди.
Янги ташкилотнинг устав капитали 25 млрд сўмни ташкил этади. Унинг юридик манзили сифатида банкнинг Тошкент шаҳридаги бош офиси кўрсатилган.
Ҳозирча ташкилот микромолия фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган-олмагани номаълум.
Марказий банкнинг микромолия ташкилотлари реестри охирги марта 5 август куни янгилангани боис, бунга аниқлик киритишнинг имкони бўлмади.
@bankir
Post #9522
15K

- 👍 18
- 🤔 3
- 👎 2
- 🔥 2