Корея Тараққиёт Банкининг Ўзбекистондаги шўба банки (KDB Bank Uzbekistan) ўзининг сотилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Банк ўз муносабатида KDB хориждаги бўлинмалари фаолиятини мунтазам равишда кўриб чиқиши, бироқ улушни сотиш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини маълум қилган.
KDB Bank Uzbekistan Корея Тараққиёт Банкининг хориждаги муҳим шўба банкларидан бири бўлиб, унинг доимий кўмаги остида ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради — дейилади банк муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 октябрь куни корейс нашри KDB хориждаги фаолиятини қайта кўриб чиқаётгани, бунинг доирасида Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.
Бироқ нашр эълон қилган хабарда ҳам KDB'нинг Ўзбекистондаги бизнесини сотиш бўйича якуний қарор қабул қилинмагани қайд қилганди.
@bankir
