Анорбанкнинг асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимов банк кузатув кенгашидан чиқишга қарор қилди
Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, Олимов 2 октябрь куни кенгаш таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берган.
Маълум қилинишича, мазкур масала 28 октябрь куни акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаҳрамонжон Олимов Интерпол орқали халқаро қидирувга берилгани маълум бўлганди.
Анорбанк матбуот хизматининг таъкидлашича, банк ҳозирда одатдаги тартибда фаолият юритмоқда.
@bankir
Post #9484
12.5K

- 👍 13
- 🤔 8
- 👎 1
- 🔥 1