🏦Мулоқотдан инвестициялар сари: InfinBANK АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқалар ривожланаётган бир пайтда InfinBANK халқаро инвесторлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва хорижий капитални жалб қилиш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда.
Банк делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида Бостон, Майами ва Нью-Йорк шаҳарларида 15 та инвестиция фонди ва банк вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Музокараларда InfinBANK'нинг ривожланиш стратегияси, молиявий кўрсаткичлари ва келгусида 300 миллион долларгача бўлган облигацияларни халқаро бозорга жойлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди. Ушбу жараёнда АҚШнинг Oppenheimer инвестиция банки ҳам иштирок этади.
Шунингдек, InfinBANK бош офисида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Хеник ҳамда банк акциядори Фарход Маматджанов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Америка сармоясини жалб қилиш ва Марказий Осиёда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳамкорликни ривожлантиришда октябрь ойида Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган "C5+1" форматидаги вазирлар саммити ҳам муҳим аҳамиятга эга ва унда InfinBANK вакиллари ҳам қатнашади. АҚШ ва Марказий Осиёнинг бешта давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонни бирлаштирувчи ушбу формат доирасида савдо, энергетика хавфсизлиги, хусусий инвестициялар ва минтақавий иқтисодий ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилиши кутилмоқда. Тақдим этилган маълумотларга кўра, тадбирларда 100 дан ортиқ АҚШ компанияси иштирок этиши режалаштирилган.
Реклама
Post #9487
7.32K

- 👍 5
- 🤔 2