Миллиардер Уоррен Баффет Ўзбекистон истеъдодлари шоусини томоша қилиши маълум бўлди
The Wall Street Journal нашри америкалик инвестор Уоррен Баффет бўш вақтида нималарни томоша қилиши ҳақида ёзди.
Миллиардернинг яқин дўсти Шерон Осберг нашрга маълум қилишича, улар биргаликда YouTube платформасида видеолар кўришган ва улар орасида Ўзбекистоннинг Got Talent истеъдодлар шоуси ҳам бўлган.
Маълумот учун, Уоррен Баффет Berkshire Hathaway компаниясини узоқ йиллар бошқарган ва инвестиция фаолияти орқали улкан бойлик орттирган.
Бугунги кунда унинг бойлиги 145 млрд долларга баҳоланаётган бўлиб, у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида ўнинчи ўринда турибди.
@bankir
Post #9482
11.4K

- 🔥 24
- 🤔 12
- 👍 5
- 👎 1