Ўзбекистон импортида машина ва транспорт ускуналари етакчилик қилмоқда
2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистон 34 млрд 536 млн долларлик товар ва хизматлар импорт қилди.
Бу ўтган йилнинг мос давридаги импортдан 4 млрд 829 млн долларга ёки 16,3 фоизга кўп.
Импортнинг энг катта қисми, аниқроғи 32,6 фоизи машина ва транспорт ускуналари ҳиссасига тўғри келган.
Кейинги ўринларда саноат товарлари (14,7%) ва кимёвий моддалар (12,1%) бўлган.
Импортда энг йирик ҳамкор мамлакат Хитой бўлиб турибди. Саккиз ой ичида Хитойдан 11,2 млрд долларлик товар ва хизматлар импорт қилинган.
Ундан кейинги энг йирик ҳамкорлар Россия (6 млрд доллар) ва Қозоғистон (2,7 млрд доллар) бўлган.
@bankir
Post #9435
12.7K

- 🤔 13
- 👍 6
- 👎 3