TGViewer
Банкир/Маҳалла банкири Банкир/Маҳалла банкири @bankir · 64.3K subscribers
Post #9420 14.2K
Банкир/Маҳалла банкири Қайси банкларда кредит карта олса бўлади? Бугунги кунда бир нечта банкда кредит карта маҳсулотлари мавжуд. Биз уларнинг барчасини бир жойга жамладик. Кредит картаси ўзи нима? Кредит карта — бу банкларнинг кредит маҳсулоти бўлиб, унда имтиёзли давр мавжуд…
Кредит картаси нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?

Аввалги постимизда банклар таклиф қилаётган кредит карталарини бир жойга жамлаб, уларнинг айрим шартлари ҳақида маълумот бергандик.

Шундан сўнг кўплаб обуначиларимиз кредит карта ўзи нима экани ва ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳам пост ёзишимизни сўрашди.

Шу сабабли улар ҳақида қисқача маълумот беришга қарор қилдик.

Кредит карта ўзи нима?


Кредит карта — банк томонидан белгиланган лимит доирасида қарз маблағидан фойдаланиш имконини берувчи карта.

Унинг оддий истеъмол кредитларидан асосий фарқи шундаки, унда имтиёзли давр мавжуд.

Бу давр ичида картадан фойдаланилган маблағ белгиланган муддатда қайтарилса, фоиз ҳисобланмайди.

Акс ҳолда, фоиз ҳисобланади ва улар айрим ҳолларда микроқарзлардан ҳам юқори бўлиши мумкин. Фоизлар банк шартларига кўра турлича бўлади.

Кредит картани қандай очиш мумкин?

Кредит картани расмийлаштиришдан аввал биринчи навбатда банкдан кредит лимити олиш талаб этилади. Лимит барчага ҳам ажратилмайди.

Кредит тарихи салбий бўлган ёки карта айланмаси яхши бўлмаган мижозларга лимит берилмаслиги мумкин.

Масалан, 5 млн сўм лимит ажратилса, мижоз шу миқдордан фойдаланиши мумкин. Қарзни ўз вақтида қайтариш ва бошқа ижобий омиллар ҳисобга олиниб, банк кейинчалик лимитни ошириб боради.

Фойдаланишда нималарга эътибор бериш керак?

Кредит картадан фойдаланишда биринчи навбатда имтиёзли даврга эътибор бериш керак. Одатда бу давр 45 кундан 62 кунгача бўлади.

Шу муддат ичида картадан фойдаланиб, ундан олинган маблағ қайтарилганда, фоиз ҳисобланмайди.

Белгиланган муддатда фойдаланилган маблағ қайтарилмаган тақдирда, унга фоиз ҳисоблана бошлайди. Баъзи банкларда бу ставка 70 фоиздан ҳам ошиши мумкин.

Бу ерда эътибор бериш керак бўлган энг муҳим жиҳат шуки, имтиёзли давр фақат товар ва хизматлар учун тўлов қилинганда амал қилади.

Картадан нақд пул ечиш ёки бошқа картага пул ўтказиш каби амалиётлар имтиёзли даврга кирмайди. Бундай ҳолатларда дарҳол фоиз ундирилади ёки картадан пул ечиб олиниши мумкин.

Хулоса

Банкларнинг кредит карта маҳсулоти имтиёзли давр ичида товар ва хизматлар учун фойдаланилса ва белгиланган муддатда қайтарилса, фойдали ҳисобланади.

Акс ҳолда, имтиёзли давр тугагач, юқори фоиз ставкалари қўлланилишини инобатга олиш лозим.

Шу сабабли кредит карта очишга қарор қилишдан олдин унинг барча шартлари билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Айрим банкларда бу ставкалар юқори бўлса, айримларида паст бўлиши мумкин.

@bankir
  • 👎 19
  • 👍 9
  • 🤔 1
More from @bankir
  1. Oct 2, 2026Тошкент шаҳрида ер участкалари нархи бир йилда қарийб 10 фоизга арзонлади Марказий банк ма…
  2. Oct 2, 2026Бугун тўловлар соат 19:00 гача қабул қилинади 2 октябрь куни банклараро тўловларни қабул қ…
  3. Oct 2, 2026Кредит рекламаларида қарзни тўламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш мажбурий бўлади Марк…
  4. Oct 2, 2026📌 Мана маҳалла банкири амалда қандай ёрдам беради? Каналда маҳалла банкири ва унинг фаоли…
  5. Oct 2, 2026Марказий банк AVO Bank мижозининг блокланган омонати бўйича изоҳ берди Марказий банк AVO B…
  6. Oct 2, 2026Chery Tiggo 7 Pro билан янги имкониятлар! Орзуингиздаги автомобиль учун янги молиявий шарт…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →