НКМК ярим йилда 2 млрд доллардан кўп соф фойда олди
Ўзбекистонда олтин ишлаб чиқариш борасида етакчи бўлган Навоий кон-металлургия комбинати 2026 йилнинг биринчи ярмида 2 млрд 382 млн доллар соф фойда кўрди.
Комбинатнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 867 млн долларга ёки 57 фоизга ошган. Соф тушуми эса 50 фоизга кўпайиб, 7 млрд 67 млн долларни ташкил этган.
Тушумнинг ошишига жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилгани асосий сабаб бўлган. Маълумот учун, ушбу олти ойлик даврда комбинатда 47 тонна олтин ишлаб чиқарилган.
@bankir
Post #9417
14.8K

- 👍 47
- 🤔 11
- 👎 2
- 🔥 2