Тиббий жиҳозлар хариди бўйича ўтказилган 14 млрд сўмлик тендер бекор қилинди
Рақобат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази томонидан тиббий жиҳозлар харид қилиш учун ўтказилган 14 млрд сўмлик тендерда қонунбузилиш ҳолатини аниқлади.
Ўрганиш давомида Харидлар маркази томонидан Рақобат тўғрисидаги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани маълум бўлди.
Хусусан, савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўйилган. Шундан сўнг тендер белгиланган тартибда бекор қилинган.
Қўмитанинг қайд этишича, аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишига, шунингдек, тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
@bankir
Post #9397
13.3K

- 🤔 13
- 👍 9
- 👎 1