Шахмат олимпиадасига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотувга чиқди
Марказий банк Самарқандда ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига бағишланган эсдалик тангаларни сотувга чиқарди.
Тангалар 999,9 пробали олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, ҳар бирининг оғирлиги 31,1 граммни ташкил этади.
25 сентябрь куни учун уларнинг нархи қуйидагича белгиланган (нархлар ҳар куни янгиланиб боради).
🔵 Олтин танга — 52 918 000 сўм
🔵 Кумуш танга — 1 502 000 сўм
Эсдалик тангаларни ҳаволада берилган банк шохобчаларидан сотиб олиш мумкин.
@bankir
Post #9375
15.1K




- 👍 15
- 🤔 4
- 🔥 3
- 👎 2