14044. Жума куни саййидул айём - кунларнинг улуғи ва мусулмонларнинг ҳафталик байрамидир. У Аллоҳ таолога итоат, ибодат ва Унга яқинлашиш куни бўлгани учун ҳам шундай рутбага ноил бўлди. Зеро, вақтнинг қадри унда Аллоҳ таолога яқинлашиш билан юксалади.
Бу эса «Каҳф» сурасини ўқиш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаламга салавот айтиш, дуони кўпайтириш, жума намозида мусулмонларнинг жам бўлиши, қариндошларни зиёрат қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, фарзандларни хурсанд қилиш ва мусулмон киши қилиши лозим бўлган бошқа эзгу амаллар билан амалга ошади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32080
3.51K

- ❤ 75
- 👍 24