Танбеҳ
📜Аллоҳ золимни ҳисобга тутганида, фақат унинг ўзинигина ҳисобга олмайди, балки уни қўллаб-қувватлаган, куч-қувват берган, режа ва тадбир тузган, рағбатлантирган ҳамда қарсак чалганларни ҳам ҳисоб-китоб қилади.
Шундай экан, ўзингни омонликда деб ўйлама! Золим томонида туриш ва унга зулм, ноҳақлик қилишда ёрдам бериш оддий, арзимас нарса эмас. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун жавобгардир.
Ўзингни жабру зулмдан йироқман деб ҳисобласанг-да, бирор кимсага зулм қилинишида ёрдамчи бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл!
◽️"Бас, ўша Кунда зулм қилганларга маъзиратлари манфаат бермас ҳамда улардан рози қилишлари ҳам талаб қилинмас", Рум сураси, 57 - оят
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32081
2.88K

- 😢 53
- ❤ 26
- 👍 7
- 🔥 5
- 😱 1