Аҳоли хавфсизлиги йўлида муҳим қадам
Андижонда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларни турли киберхавфлардан ҳимоя қилиш ҳамда интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Тиббиёт институтида тиббиёт ва таълим соҳаларида фаолият олиб борувчи ходимлар иштирокида профилактик суҳбатлар ташкил этилди.
Унда интернет тармоғида учраётган турли онлайн фирибгарликлар, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шубҳали ҳаволалар ва хабарларга ишонмаслик, шунингдек, кибержиноятлардан огоҳ бўлиш юзасидан муҳим тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга «APK қўриқчи» иловасининг имкониятлари таништирилиб, уни ўрнатиш ва киберхавфларнинг олдини олишда ундан самарали фойдаланиш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #63982
2.34K