УЙ — ШУНЧАКИ УЙ ЭМАС
Уй — инсон учун нафақат яшаш жойи, балки оиласи, фарзандлари, орзу-умидлари ва келажаги мужассам бўлган маскандир. Ҳар бир хонадоннинг фаровонлиги билан бир қаторда, унинг эгаси зиммасида муайян масъулиятлар ҳам мавжуд. Шундай мажбуриятлардан бири — ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашдир.
Фуқаролар эътиборига: 15 октябрь — ер ва мол-мулк солиғини тўлашнинг белгиланган охирги муддати.
Солиқ тўловларини ўз вақтида амалга ошириш нафақат қонунчилик талабларига риоя қилиш, балки жамият ва юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш демакдир. Шу боис, тўловларни кейинга қолдирмасдан, белгиланган муддатда амалга ошириш муҳим. Бугунги масъулият — эртанги хотиржамлик гаровидир.
Масъулият — фақат бугун учун эмас, эртанги кунимиз учун ҳам.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #63974
2.4K