TGViewer
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати @andpress · 21.2K subscribers
Post #63976 2.77K
Булоқбоши ва Марҳамат туманларида ҳарбий хизматчиларига янги хизмат уйлари топширилди.

Булоқбоши тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган чегарани қўриқлаш взводининг янги барпо этилган маъмурий биноси ҳамда хизмат уйи, шунингдек, Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласида янги барпо этилган 32 хонадонли хизмат уйи фойдаланишга топширилди.

Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида янги уйларнинг топширилишига бағишланган тадбирларда сўз олганлар мамлакатимизда миллий армиямиз, хусусан, чегара қўшинларининг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг яшаш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Юртимизнинг энг чекка ҳудудлари бўлган Булоқбоши ва Марҳамат туманларининг Қирғиз Республикаси билан чегара ҳудудида хизмат бурчини ўтаётган чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун фойдаланишга топширилган янги уйлар ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун муносиб совға бўлди. Янги уйларнинг шинам, кенг ва ёруғ хонадонларида яшовчилар учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган. Бундан ташқари, уй олдида болалар майдончаси барпо этилганлиги ҳам яшовчиларга катта қулайликлар яратади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
More from @andpress
  1. Sep 29, 2026Аҳоли хавфсизлиги йўлида муҳим қадам Андижонда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларни…
  2. Sep 29, 2026Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таъл…
  3. Sep 29, 2026УЙ — ШУНЧАКИ УЙ ЭМАС Уй — инсон учун нафақат яшаш жойи, балки оиласи, фарзандлари, орзу-ум…
  4. Sep 29, 2026O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan t…
  5. Sep 28, 2026Андижон оқшоми! Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
  6. Sep 28, 2026O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “46-Butunjahon shaxmat olimpiadasi va 3-Parashaxma…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →