Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.
Мукофотланганлар орасида бир гуруҳ андижонлик фаоллар ҳам бор:
• “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан
Муқимов Ботирбек Ашурович — Олтинкўл туманидаги 2-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.
• “Меҳнат шуҳрати” ордени билан
Йўлдашев Дилмурод Каримжонович — Шаҳрихон тумани ихтисослаштирилган мактабининг физика фани ўқитувчиси.
• II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
Ҳакимова Абидахон Азимжоновна — Асака туманидаги 57-умумтаълим мактаби директори.
• “Дўстлик” ордени билан
Бегишева Лаура Дюшеевна — Хонобод шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.
• “Шуҳрат” медали билан
Исмоилова Одинахон Абдукахҳаровна — Избоскан туманидаги 19-умумтаълим мактабининг иқтисод фани ўқитувчиси.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #63975
2.67K