#live
Устозга эҳтиром — миллатга эҳтиром!
Айни дамда Яккасарой тантаналар саройида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ёш авлод тарбияси ва камолотига муносиб ҳисса қўшаётган устозларни қутлуғ айём билан самимий муборакбод этди.
Тантанада таълим соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати, ташаббускорлиги ва ибратли фаолияти билан ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган илғор устозларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Фидойи ўқитувчиларга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Байрам тадбирида устозлик касбининг шарафи, унинг жамият ва келажак авлод тақдиридаги беқиёс ўрни яна бир бор намоён бўлмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64036
8.19K









