Telegram: t.me/andpress
Бошқа саҳифалар:
• https://instagram.com/andijonpress
• https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Ишонч телефони: 742258000
Post #63822
392

Ташрифдан ташрифгача
Вилоятда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича ҳам эътиборга молик ишлар бажарилди. Ўтган йили 342,6 миллиард сўм маблағ ҳисобига 19,1 минг дона бетон таянчли устунлар, 668,8 километр электр тармоғи тортилди, 273 та трансформатор пункти ўрнатилди, 2 та подстанция модернизация қилинди. Жорий йилда эса 624,7 километр электр узатиш тармоғи тортилди, 223 та трансформатор пункти ўрнатилди.
Вилоятда муқобил энергия тизимини шакллантириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2025 йилда жами 66,4 МВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиб, йиллик режа 117 фоизга бажарилди.
2026 йилда жами 26,5 МВт, шундан аҳоли хонадонларига 6,3 МВт, ижтимоий соҳа ва давлат идораларига 3,2 МВт, тадбиркорларнинг бино ва иншоотларига 16,2 МВт, кўп қаватли уй-жойларга 0,8 МВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатиш белгиланган бўлиб, амалда 47,4 МВт қуёш панеллари ўрнатилди. Қуёш панеллари ўрнатилган ушбу объектлар “Яшил энергия” платформаси рўйхатидан ўтказилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X















