Ташрифдан ташрифгача
Ўтган йили вилоят бўйича 218 километр ичимлик сув тармоғи тортилди, 22 та сув иншооти, 3 та оқава сув иншооти, 63 дона сув қудуғи қурилди. Шунингдек, 13,9 километр оқава сув тармоғи қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Бу ишларни амалга ошириш учун 160,7 миллиард сўм маблағ сарфланди. Вилоятнинг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 90,9 фоиздан 92,4 фоизга ортди.
Жорий йилда ичимлик ва оқава сув таъминотини яхшилаш мақсадида 218 миллиард сўм маблағ ҳисобига 139,6 километр ичимлик сув тармоғи, 60 та ичимлик сув иншооти, 30,7 километр оқава сув тармоғи, 1 та оқава сув иншооти қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Ҳозирга қадар ажратилган 214 миллиард сўм маблағ ҳисобига 113 километр ичимлик сув тармоғи қурилди, 34 дона ичимлик сув қудуқлари қурилди ва реконструкция қилинди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
