Ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва тунги туризм салоҳиятини ошириш мақсадида Андижон шаҳрида тўлиқ кун-у тун (24/7) режимида фаолият юритувчи замонавий “Узумзор” савдо ва хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди. Ушбу мажмуа шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар учун юқори сифатли хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Марказда сутка давомида узлуксиз ишловчи озиқ-овқат супермаркетлари, миллий ва европа таомлари ресторанлари, қаҳвахоналар, бренд дўконлари ҳамда рақамли банк хизматлари нуқталари жамланган. Мажмуа ҳудуди энергия тежамкор тунги иллюминация тизимлари, замонавий ландшафт дизайни ва сўлим сайр йўлаклари билан жиҳозланган.
Юзлаб янги иш ўринлари яратилишига замин бўлган ушбу лойиҳа Андижон шаҳрининг иқтисодий фаоллигини янада оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #63904
3.42K