Хўжаободда йирик инвестициявий лойиҳа: «Андижон технопарки»да «ақлли» сув ҳисоблагичлари ишлаб чиқарилади
Хўжаобод туманида адирликларни ўзлаштириш ҳисобига ажратилган 100 гектар майдонда 300 миллион долларлик «Андижон технопарки» барпо этилмоқда. Бу ерда 51 та саноат корхонаси жойлаштирилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилади ва йиллик экспорт ҳажми 50 миллион долларга етказилади.
Технопарк ҳудудида Хитойнинг «Sanchuan» компанияси томонидан қиймати 25 миллион долларликхорижий инвестиция ҳисобига «ақлли» сув ҳисоблагичлари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Заводдаги жараёнларнинг 80 фоизи роботлаштирилган бўлиб, «Huawei» компанияси ҳамкорлигида 5G технологияси асосидаги онлайн назорат тизимлари ишлаб чиқилади.
Бу ерда йилига 15 турдаги 1 миллион дона совуққа чидамли «ақлли» ҳисоблагичлар тайёрланиб, кадрлар учун дуал таълим тизими йўлга қўйилган. 2030 йилга қадар маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини 70 фоизга етказиш ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи қўшимча тармоқларни кенгайтириш режалаштирилган.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #63811
4.42K