Олтинкўлда йирик чарм-пойабзал кластери: Лойиҳалар қиймати 28 миллион долларни ташкил этади
Олтинкўл туманидаги кичик саноат зонаси водийда хомашёни қайта ишлашдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишгача бўлган тўлиқ занжирни бирлаштирган ягона мажмуадир. Умумий майдони 10,1 гектар, лойиҳалар қиймати эса 28 миллион долларни ташкил этувчи ушбу ҳудудда замонавий ишлаб чиқариш бинолари, дуал таълим маркази ва савдо шохобчалари барпо этилган.
Бугунги кунда саноат зонасида умумий қуввати 150 миллиард сўмлик 17 та истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда. Тармоқда пойабзал, тагчарм, сунъий чарм ва пойабзал елими ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, мажмуада 2 минг 500 та янги иш ўрни яратилди. Ишлаб чиқариш жараёнларига Туркия, Хитой ва Италияда малака оширган мутахассислар жалб этилган.
Мажмуа маҳсулотлари Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда. Соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорларга кенг имтиёзлар берилган бўлиб, улар учун қурилган бино ва иншоотлар қийматини 7 йилгача бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти яратилган.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #63821
2.97K