Машҳур ва таниқли
Яқинда бир обуначимиз телевизорда «Машҳур ва таниқли шарҳловчи» деган жумлани эшитиб қолганини айтиб, савол берди: бу бир хил маънодаги сўзлар эмасми?
Худди шундай. Бу ҳодиса услубий хатоликларнинг бир тури бўлиб, тилшуносликда тавтология дейилади.
Тавтология — бу:
1. Гапда бир ўзакли сўзни такрор ишлатиш:
— қариб қолган қария;
— батафсил тафсилотлар;
— меҳмондаги меҳмон;
— ёзувчи ёзувчилик қилди;
— тўловни тўлов қилиш;
— кенг табассум билан табассум қилди;
— касаллик билан касалланди;
— қайдлар дафтарчасига қайд қилиб қўйди.
2. Бир маъноли сўз/жумлани бошқа сўзлар билан қайта ифодалаш:
— машҳур ва таниқли шарҳловчи;
— олий маълумотли ва институтни битирган талаба;
— зилзила кутилмаганда ва тасодифан содир бўлди.
*Изоҳларда давом эттиринг...
Шу ўринда копирайтерларга тавсия: реклама соҳасига оид матнлар ёзаётганда услубий хатоликлардан имкон қадар сақланинг. Икки сўз деярли бир хил маънони англатаётганга ўхшаяптими, демак, биттасидан воз кечинг ёки уни бошқа сўз билан алиштиринг.
Мавзуга оид бошқа постлар:
1. Услубий хатоликлар
2. Плеоназм
@xatoliklar
Post #755
36.6K
- 👍 22