TGViewer
Channel Public Channel
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

@xatoliklar

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.

Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin

Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul

Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059
Subscribers
17.7K
Photos
694
Videos
12
Links
353
Recent Posts 20 shown
Post #2628 4.64K
Энди ҳамма тадбиркорлар китоб ёзади(ми?)

Чет эллик машҳур миллиардер ва топ-менежерларнинг китобларини кўп ўқиймиз. Улар тинимсиз таржима қилиняпти, дўконларда яхшигина сотиляпти. Лекин аксарият ҳолларда ўзбек китобхони бу ҳикояларни тўлиқ ҳазм қила олмайди, ўзига сингдирмайди.

Сабаби оддий: у ўша афсонавий Стив Жобс ёки Илон Маск. Лекин Ўзбекистон шароитида, бизнинг муҳитда ва тушунчалар ичида оёққа турган ўзбек тадбиркори эмас. Уларнинг Кремний водийсидаги тажрибаси биздаги бозор реаллигига, солиқ тизимига ёки менталитетга умуман тушмайди.

Бизга ўзимизнинг қоракўзларнинг мисоли ва тимсоли керак. Нолдан бошлаб, шу ернинг шароитида йирик компанияларни қуролган одамларнинг тажрибаси бошқача қабул қилинади.

Кеча Президент тадбиркорлар билан мулоқотда айнан шу ҳақда таклиф берди. Оғир даврларни, турли тўсиқларни бошидан ўтказган бизнесменларимиз ўз тажрибалари ҳақида китоб ёзишлари кераклигини таъкидлади. Демак, буёғига маҳаллий бизнес-китоблар тренди бошланади. Тадбиркорлар китоб чиқариш ҳаракатига тушади.

Лекин бу жараёнда кўпчилик қоқиладиган ҳолатлар бор.

1. Тадбиркор китобни тўлиқ ўзи ёзиб, ўзи чиқармоқчи бўлади.
Бизнес нуқтаи назаридан бу мутлақо нотўғри ёндашув. Тадбиркорнинг асосий вазифаси — компания стратегиясини тузиш, тизимни бошқариш, янги бозорларга чиқиш ва музокаралар олиб бориш. У камида 200–300 бетлик китобни қолипга солиш, жумла тузиш ва имло хатоларини тўғирлаш билан ойлаб компьютер қаршисида ўтириши — энг қимматли ресурс бўлган вақтни совуриш билан баробар.

2. Ишни тўлиқ гострайтерларга (ёзувчиларга) топшириб қўйиш.
Бу ҳам нотўғри. Тадбиркор жараённи бутунлай ташлаб қўйса, ёзувчи ўзининг дунёқарашидан келиб чиқиб тадбиркор айтмаган гапларни, ҳақиқатда бўлмаган воқеа-ҳодисаларни, сохта жумлаларни қўшиб юбориши эҳтимоли юқори бўлади. Натижада китоб тадбиркорнинг кечинмаларини акс эттирмай, ёзувчининг дунёқарашини ифодалай бошлайди. Ўқиган одам бунинг сохталигини дарров сезади ва китобга ишонмайди.

Энг тўғри ва ишлайдиган ечим қандай? Жараённи бизга ўхшаган, матнни ҳис қиладиган ва бизнес мантиғини тушунадиган мутахассислар билан биргаликда олиб бориш.

Бу қандай ишлайди?
Аввал қаҳрамон(лар)нинг соатлаб ёзиб олинган, ҳис-ҳаяжонга қурилган, аммо хронологияси ва мантиқий изчиллиги пароканда бўлган оғзаки нутқи сўзма-сўз транскрипция қилинади. Кейин энг оғир қора меҳнат бошланади: юзлаб саҳифали хомашё ичидан соф фактология, реал кейслар ва мағиз суғуриб олиниб, бутун китобнинг мантиқий архитектураси — скелети қурилади. Оғзаки нутқдаги чексиз такрорий фикрлар, стилистик силжишлар ва мавзудан ташқаридаги “сув” олиб ташланади. Бу жараёнда муаллифнинг асл овози ва характерини йўқотмаслик учун ҳар бир абзац синтактик жиҳатдан қайта калибровка қилинади.

Скелетга гўшт ўралиб, адабий ишлов берилгач, кўп босқичли таҳрир ва тасҳиҳ жараёни бошланади. Бунда нафақат имло ёки пунктуация текширилади, балки бизнес-терминологиянинг ўрнига тушгани, боблар ўртасидаги мантиқий изчиллик ва матннинг умумий динамикаси чиғириқдан ўтказилади. Яъни тадбиркорнинг тарқоқ хотиралари аввал деконструкция қилиниб, кейин ўқувчи зерикмайдиган, энг муҳими, йирик компания асосчисининг мақомига мос, ғализликлардан холи, тирик ва бенуқсон матнга айлантирилади.

Бу ҳаваскор копирайтер эплайдиган иш эмас, балки катта ҳажмдаги матнларда тобланган мутахассислар қиладиган мураккаб операция.

Хуллас, ҳар ким қила оладиган энг кучли иши билан шуғуллангани маъқул. Тадбиркор тажрибаси ҳақида айтиб беради, биз уни китоб қиламиз. Одамлар гапириши, Президент айтгани ва трендга эргашиш учун эмас, балки инсонларга фойдаси тегиши учун китоб чиқармоқчи бўлган тадбиркор бўлса, биз шу ердамиз.

P. S. Фақат бизда таниш-билишчилик йўқ — ҳаммаси навбат билан.

@xatoliklar
  • 👍 38
  • 🔥 26
  • 💯 6
  • 🤣 5
  • 🤝 2
Post #2627 7.41K
Kursiv Uzbekistan нашри алифбо янгиланаётгани борасида бир нечта эксперт фикрини жамлаб, мақола тайёрлабди. Барака топишсин.

Қизиқ бўлса, мақолада қуйидаги мутахассислар фикрлари билдирилган:
1. Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази бўлим бошлиғи Ўринбой Бобоёров.
2. Психолингвист Ирода Азимова
3. @xatoliklar Telegram канали муаллифи Абдуазим Рустамхўжаев (камина)
4. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

Мақолани ўқиш 👇 https://uz.kursiv.media/uz/2026-07-28/yangi-harflar-eski-muammo-alifbo-bahsi-kuchaydi/

@xatoliklar
  • 🔥 33
  • 👏 15
  • 👍 12
  • 🥰 1
  • 🤯 1
Post #2626 8.92K
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Хулласи калом, шахсий фикри ожизимча, лойиҳа муаллифлари масалага умумтуркий стандартга шаклан мослашиш деган позициядан ёндашишган. Яхшими бу ёки ёмон — вақт кўрсатади.

Ачинарлиси, ҳозирги авлод яна янги тажрибалар қурбонига айланяпти. Биз шундоқ ҳам лотин ёзувига ўтиш азобини авлодлар ўртасидаги жарлик мисолида тўлиқ ҳис қилдик, энди эса эскиларнинг хатоларини тузатиш баҳонасида халқимизни янгича чалкашлик гирдобига ташлаяпмиз.

@xatoliklar
  • 👍 38
  • 💯 18
  • 🔥 7
  • 🤔 1
  • 👌 1
Post #2625 7.07K
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги Бугун эрталабдан алифбо янгиланиши бўйича кутилмаган хабарлар тарқалди. Кўпчилик бу бўйича фикримни сўрабди. Қизиқ бўлса, сал кейинроқ каналда ёзиб қолдираман. Унгача изоҳларда муҳокама қилиб турсак бўлади. @xatoliklar

This post (sticker, poll or similar) has no web preview. Open in Telegram

  • 🔥 21
  • 👍 19
  • 🤝 6
  • 💯 4
Post #2624 10.2K
Бугун эрталабдан алифбо янгиланиши бўйича кутилмаган хабарлар тарқалди. Кўпчилик бу бўйича фикримни сўрабди. Қизиқ бўлса, сал кейинроқ каналда ёзиб қолдираман.

Унгача изоҳларда муҳокама қилиб турсак бўлади.

@xatoliklar
  • 👍 57
  • 😢 40
  • 🔥 10
  • 🤬 7
  • 🤔 1
  • 😱 1
Post #2623 10.3K
Бирор узунроқ мақолада муаллиф хато қилган бўлса, майли дейсан. Аммо бор-йўғи 4 та сўзли баннерда хато бўлса, тушуниш ва кечириш қийин.

Катта брендлар учун эса мутлақо ярашмайдиган ҳолат.

Ҳамҳор | Hamhor ❌
Ҳамроҳ | Hamroh ✅

P. S. Расмда яна қандай хато(лар) бор?

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
  • 🤣 52
  • 😢 15
  • 👍 10
  • 💯 2
  • ❤‍🔥 1
Post #2622 9.52K
Таҳрирдан кейин 60 бетга “семирган” китоб ҳақида

Бугун амалиётимда учраган бир қизиқ кейс билан бўлишмоқчиман.

Яқинда бир китоб матни устида ишлаб, уни таҳрирдан чиқардик. Жараён фақатгина имло ва услубий хатоларни тузатиш билан чекланмади — оригинал матн билан солиштирма таҳрир ҳам қилинди. Натижада таржима жараёнида тушиб қолган ва эътибордан четда қолган жойлар аниқланиб, тўлиқ тикланди.

Матнни қисман бадиийлаштириб, тўлиғича ўзбек тили руҳиятига ҳам мосладик. Қуруқ, сўзма-сўз ўгирилган конструкциялар тилимизга хос табиий оҳангга киритилди.

Хўш, якунда нима бўлди? Ҳосил бўлган тайёр матн дастлабкисига қараганда нақ 60 бетга кўпроқ чиқди. Шунақаси ҳам бўлиб тураркан.

Профессионал матншуносликда бу сифатли локализациянинг табиий натижаси ҳисобланади. Бизнинг ҳолатда матн кенгайишининг асосий сабаблари:

— Ахборот декомпрессияси (маънони очиш
)
Хорижий тиллардаги ихчам конструкциялар, идиомалар ёки маданий контекстларни ўзбек тилида кўпинча тўғридан-тўғри, битта сўз билан бериб бўлмайди. Аслиятдаги воқелик китобхонга тушунарли бўлиши учун таржимон ёки муҳаррир ушбу маънони кенгроқ изоҳлаш (декомпрессия)га мажбур бўлади.

— Узвийликни тиклаш
Солиштирма таҳрир (оригинал матн билан солиштириш) нафақат камчиликларни топиш, балки мантиқий яхлитликни таъминлаш учун ҳам қилинади. Дастлабки таржимада мураккаброқ туюлган ёки эътибордан четда қолган абзацлар тикланганда умумий ҳажм ошиши табиий.

— Услубий адаптация
Сўзма-сўз ўгирилган (калька) матн грамматик жиҳатдан тўғри бўлиши мумкин, лекин кўпинча ўзбек тили руҳиятига ёт бўлади. Сунъий конструкцияларни тилимизга хос табиий оҳангга солиш, матнни қисман бадиийлаштириш — таржиманинг таржима эканини билдирмайдиган воситалардан бири.

———————————

Муҳаррир бўлсангиз, кучли мутахассис иши шунақа бўларкан деб ўйлаб, олган ишингизни расво қилманг яна. Юридик, тиббий ёки техник матнда бундай ўзбошимчаликка мутлақо йўл қўйилмаслиги керак.

@xatoliklar
  • 👍 50
  • 🔥 25
  • ❤‍🔥 6
  • 👏 1
Post #2621 9.69K
  • 👍 42
  • 💯 15
  • 🔥 9
  • 😁 6
  • 🤝 1
Post #2620 13K
  • 😁 39
  • 👍 36
  • 🔥 6
  • 💯 4
  • 🤯 2
  • 🌚 2
Post #2619 14.7K
  • 🤯 74
  • 🤔 55
  • 👍 32
  • 🔥 2
  • 😢 2
Post #2618 14K
  • 👍 45
  • 😁 29
  • 🤔 13
  • 💯 4
  • 👌 2
Post #2616 13.3K
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги Каналимиз энди овозли форматда Нурмуҳаммад ака Исроилов ташаббуси билан Avtoradio кўмагида янги форматдаги лойиҳага қўл урдик — “Сўзгар”. Энди она тилимизга оид кенг тарқалган хатолар, сўзларнинг келиб чиқиш тарихи (этимологияси), қизиқарли ибора ва мақолларнинг…
Audio
Сўзгар подкастининг навбатдаги сони

Бу сафар кўпчилик талаффузда адашадиган “тупроқ” сўзи ҳақида.

🎧 Кейинги аудиоларда қайси мавзуларга тўхталишимизни истайсиз? Изоҳларда таклифларингизни ёзиб қолдиринг 👇

#сўзгар
@xatoliklar
  • 👍 25
  • 🔥 15
  • ❤‍🔥 4
  • 💯 3
  • 🤝 2
Post #2615 20K
“Помил чой” сўзининг келиб чиқиши ҳақида.

Манба
@xatoliklar
  • 👍 94
  • ❤‍🔥 9
  • 🔥 8
  • 👏 5
  • 😁 4
  • 🤯 1
  • 🌚 1
Post #2614 15.2K
  • 👍 73
  • 💯 14
  • 👏 6
Post #2613 19.9K
“Бошингни сапчадек узиб ташлайман” — сапча нима?

Бадиий асарлар ва халқ достонларида қаҳрамонларнинг куч-қудратини тасвирлашда бу ибора тез-тез учрайди. Хўш, сапча ўзи нима?

🍈 Сапча — қовуннинг палакда тугиб, эндигина катталаша бошлаган хомаги.

Нега бош айнан сапчага ўхшатилган?
Кичик хомак — сапчанинг банди жуда нозик бўлади. Уни узиб олиш учун ҳеч қандай куч талаб этилмайди, салгина тегиб кетса ҳам палакдан осонгина узилиб тушаверади.

Ёзувчилар ва халқ бахшилари қаҳрамоннинг кучи ва шиддатини бўрттириб (муболаға санъати орқали) кўрсатиш учун айнан шу ташбеҳдан фойдаланишган. Полвон учун душманнинг бошини танасидан жудо қилиш гўёки палакдан жажжигина сапчани юлиб олишдек осон, арзимас ва заҳматсиз иш эканлиги ифодаланган.

@xatoliklar
  • 👍 130
  • 🔥 43
  • 👏 14
  • 🤝 10
  • ❤‍🔥 5
  • 🌚 5
  • 🤔 2
  • 🐳 2
  • 🕊 1
Post #2612 16.9K
🌙 Айём муборак

Бу — Ҳайит табрикларида энг кўп ишлатиладиган жумлалардан бири. Баъзилар “Айём сўзи кўпликни билдиради, ҳайит эса 1 кун, демак, бу хато” дейди. Келинг, бу ҳолатни қисқача таҳлил қиламиз.

Ҳайит ўзи неча кун?
— Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр)
Ислом шариатида фақат 1 кун (Шаввол ойининг 1-куни) ҳисобланади. Халқимиз орасида 3 кун давомида йўқловлар қилиш одати шаклланган бўлса-да, диний жиҳатдан байрам бир кундир.

— Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа)
Бу байрам эса диний нуқтаи назардан ҳақиқатан ҳам 3-4 кун (Зулҳижжанинг 10-куни ва ундан кейинги 3 та “Ташриқ” кунлари) давом этади.

Хўш, унда Рамазон ҳайитида “Айём муборак” дейиш хатоми?
Араб тили грамматикаси бўйича қарасак: “Айём” (أيام) — “явм” (يوم — кун) сўзининг кўплиги, яъни “кунлар” дегани. Рамазон ҳайити 1 кун бўлгани учун арабий талқинга кўра “кунлар муборак” дейиш мантиқсиздек туюлиши мумкин.

Аммо ўзбек тилида бу сўз кўплик маъносини йўқотган ва якка ҳодиса — байрамни англатадиган мустақил сўзга айланган. Тилимизда арабча кўплик шаклида кириб келиб, бирлик маъносида ишлатиладиган сўзлар жуда кўп:
• Ашё (“шай” — нарсанинг кўплиги);
• Шароит (“шарт”нинг кўплиги);
• Ахборот (“хабар”нинг кўплиги);
• Авлиё (“валий” — дўстнинг кўплиги).

Демак, Ҳайит 1 кун ёки 3 кун бўлишидан қатъи назар, ўзбек тилида “Айём муборак!” дейиш мутлақо тўғри. Ҳеч иккиланмай шу тарзда табриклайверинг.

Айём муборак!

@xatoliklar
  • 👍 105
  • 🔥 33
  • 👏 11
  • 😁 7
  • 🌚 4
  • 💯 3
  • 🤝 3
  • ❤‍🔥 2
  • 🥰 2
  • 🤔 2
Post #2611 11.7K
Audio
Каналимиз энди овозли форматда

Нурмуҳаммад ака Исроилов ташаббуси билан Avtoradio кўмагида янги форматдаги лойиҳага қўл урдик — “Сўзгар”.

Энди она тилимизга оид кенг тарқалган хатолар, сўзларнинг келиб чиқиш тарихи (этимологияси), қизиқарли ибора ва мақолларнинг мазмун-моҳияти қисқа, тушунарли ва жарангдор аудио форматда ёритиб борилади.

Уларни секин-аста каналимизга ҳам жойлаб борамиз.

🎧 Кейинги аудиоларда қайси мавзуларга тўхталишимизни истайсиз? Изоҳларда таклифларингизни ёзиб қолдиринг 👇

#сўзгар
@xatoliklar
  • 🔥 44
  • 👍 40
  • ❤‍🔥 9
  • 👏 4
  • 🤔 1
Post #2610 12K
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги “Бошқа ҳар қандай жойда хато қилсанг қилавер, лекин элчихона пешлавҳасида эмас”, дейдиган одам борми? Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси экан. Тез орада тўғрилаб қўйишади деган умиддамиз. Элчиҳона | Elchihona ❌ Элчихона | Elchixona…
Элчихонадан боғланишди

Юқоридаги анча эски (2019 йилги) ҳолати экан.
Расмда эса ҳозирги ҳолатини кўриб турибсиз, барака топгурлар тўғрилаб қўйишган экан.

@xatoliklar
  • 👍 105
  • 👏 20
  • 👌 17
  • 💯 11
  • 🔥 2
Post #2609 11.8K
“Бошқа ҳар қандай жойда хато қилсанг қилавер, лекин элчихона пешлавҳасида эмас”, дейдиган одам борми?

Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси экан. Тез орада тўғрилаб қўйишади деган умиддамиз.

Элчиҳона | Elchihona ❌
Элчихона | Elchixona ✅

O’ ❌
O‘ ✅

@xatoliklar
  • 😢 78
  • 👍 44
  • 💯 17
  • 🤣 11
  • 🤯 5
  • 🔥 3
  • 🌚 3
  • 😁 2
  • 🤝 1
Post #2608 11.1K
Кўчаларда, турли пешлавҳа ва эълонларда имловий хатоларга тез-тез дуч келиб турамиз. Аммо энг ачинарлиси — бундай ҳолатларнинг айнан таълим-тарбия масканларида учраши.

Расмга эътибор қилсангиз, келтирилган иқтибос Президент Шавкат Мирзиёевга тегишли. Таълим ва ёшлар тарбиясига оид шундай муҳим фикрни катта қилиб ёзиб қўйиб, унда бундай қўпол имловий хатога йўл қўйилганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Мумкун ❌
Мумкин ✅

@xatoliklar
  • 👍 55
  • 🔥 14
  • 🤯 13
  • 😢 5
  • 👏 2
  • 😱 2
  • 🐳 2
  • 🤬 1
Older posts →

About this channel

How can I read @xatoliklar without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги have?
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги (@xatoliklar) has 17.7K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →