Етакчи лидер
Баъзи жойларда етакчи лидер жумласига кўзимиз тушиб қолади. Лидер сўзининг ўзи етакчи, олдинда кетувчи деган маънони англатади. Икки карра бир сўз қайтарилса, бу кулгили ҳолатга айланади: етакчи етакчи.
Яна бир мисол: кутилмаган сюрприз — сюрприз сўзи кутилмаган совға, кутилмаган ҳодиса тушунчаларини ўз ичига олади, шу боис уни кутилмаган сўзи билан ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.
Гапда бир тушунчани ифодаловчи бир нечта сўзларни (ортиқча) қўллаш плеоназм дейилади ва бу услубий хатоликлардан ҳисобланади.
Шу каби бошқа ҳолатлар:
- 5 дақиқа вақт,
- сервис хизмат,
- овқатлар менюси,
- қимматбаҳо бойликлар,
- давлат амалдори,
- эмоционал ҳис-туйғулар,
- оёғи билан тепди.
Сиз қандай плеоназмларни биласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.
@xatoliklar
Post #411
18.6K
- 👍 25