Бугун мамлакатда турли шаклда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар сони ва уларнинг фаолият кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Уларнинг амалдаги ҳолати, фаолият йўналишлари ва бандлик кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларга эга бўлиш иқтисодиётни аниқ баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
➡️ Асосий мақсад — мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантириш.
👥 Кимлар иштирок этади?
➡️юридик шахслар;
➡️якка тартибдаги тадбиркорлар;
➡️ўзини ўзи банд қилган шахслар;
➡️деҳқон хўжаликлари;
➡️ҳунармандлар;
➡️оилавий тадбиркорлар;
➡️нодавлат нотижорат ташкилотлари;
➡️рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган айрим иқтисодий бирликлар.
📋 Маълумотлар қандай тўпланади?
Респондент тоифасига қараб, маълумотлар рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари орқали юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тақдим этилади.
📊 Рўйхатга олиш нима беради?
🏢 статистика тизимига — корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш ва иқтисодий бирликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришга;
📈 статистик кузатувларга — танланма кузатувларни янада сифатли ташкил этишга;
🔎 иқтисодиётни баҳолашга — кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини аниқроқ баҳолашга;
💼 тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга — бизнеснинг амалдаги ҳолати ва эҳтиёжларини яхшироқ англашга;
🏙 ҳудудларни ривожлантиришга — ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик бўйича аниқ маълумотларга таянган ҳолда қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.
🎯 Энг муҳими
Бизнесни рўйхатга олиш орқали мамлакатдаги тадбиркорлик фаолиятининг янада тўлиқ ва аниқ статистик манзараси шаклланади.
✅ Натижада тўпланган маълумотлар шунчаки статистик кўрсаткич бўлиб қолмайди. Улар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ҳамда бизнес учун янада тўғри ва манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаига айланади.
