Бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётини баҳолашда қандай ўрин тутади?
— Иқтисодиётни баҳолаш учун аслида жуда оддий ёндашув мавжуд. Мамлакатда қанча бизнес субъекти борлигини билиш керак. Агар сиз ўртача битта бизнес қанча маҳсулот сотиши ёки қанча даромад олишини билсангиз, бутун иқтисодиёт ҳажмини ҳам баҳолаш анча осонлашади.
Бизнесни рўйхатга олишдаги асосий мураккаблик шундаки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча иқтисодий фаолият турларини қамраб олиш зарур. Ҳозир сизлар асосан регистрлар билан ишлайсиз, бироқ барча корхоналар ҳам рўйхатдан ўтмаган. Бозорларда, йўл бўйларида кўплаб кичик савдо нуқталари, шунингдек, норасмий ресторанлар ва сартарошхоналар мавжуд.
Ушбу субъектлар кичик ва рўйхатдан ўтмаган бўлишига қарамай, улар мамлакат иқтисодиётига ҳам, оилалар даромадига ҳам ҳисса қўшади. Иқтисодиётнинг муайян қисми норасмий ёки кузатилмайдиган сектор ҳисобланади. Шу боис, ялпи ички маҳсулотни аниқ баҳолаш учун ушбу фаолиятларни ҳам ҳисоб-китобга киритиш зарур.
Артур Гисбертс
Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги