TGViewer
UZSTAT | Rasmiy kanal UZSTAT | Rasmiy kanal @uzstataxborot · 9.21K subscribers
Post #69504 439

Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026

#эксперт_жавоби #интервью

Бизнесни рўйхатга олишнинг аҳамияти нимада?


— Миллий статистика қўмитаси томонидан режалаштирилаётган бизнесни рўйхатга олиш тадбири ҳақида фикр билдириш имкониятини берганингиз учун миннатдорлик билдираман. Маълумки, жорий йилда Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича йирик тадбирни муваффақиятли амалга оширди.

Бизнесни рўйхатга олиш эса кейинги йирик рўйхатга олиш тадбири бўлади. Менинг билишимча, бир йилнинг ўзида иккита кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирини амалга ошираётган давлатлар жуда кам. Бу дадил ва муҳим қарор бўлиб, Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг ушбу йўналишдаги қатъий саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакат раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган юксак қўллаб-қувватлашни намоён этади.


Статистика нуқтаи назаридан рўйхатга олиш нима учун муҳим? Энг аввало, рўйхатга олиш кейинги барча статистик фаолият учун зарур бўлган таянч маълумотларни шакллантиради. Масалан, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида аҳолига оид турли кўрсаткич ва хусусиятлар бўйича маълумотлар тўпланди. Натижада Миллий статистика қўмитаси кейинги тадқиқотлар, таҳлиллар, танланма кузатувлар ва статистик маҳсулотлар ишлаб чиқиш учун мустаҳкам маълумотлар базаси шаклланади. Худди шу тамойил қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга ҳам тааллуқли. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда кўплаб аҳоли қатламлари учун муҳим даромад манбаи бўлиши билан бирга, мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу сабабли бу соҳа бўйича ишончли бошланғич маълумотларнинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга.

Статистикада айнан мана шу бошланғич базани биз статистик кузатув рамкаси деб атаймиз. Агар ушбу рамка тўғри шакллантирилган бўлса, ундан келиб чиқиб йиғиладиган маълумотлар ҳам анча ишончли бўлади. Маълумотлар ишончли бўлса, улар асосида шакллантириладиган ахборот ҳам сифатли бўлади. Сифатли ва ишончли ахборот эса ўз навбатида тўғри ва асосланган сиёсий ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Яъни бу бир-бири билан узвий боғланган яхлит жараёндир.


Шу нуқтаи назардан бизнес субектларини рўйхатга олиш мамлакатда бизнес статистикаси сифатини ошириш учун энг муҳим воситалардан биридир. Рўйхатга олиш давомида турли иқтисодий фаолият турларида қанча киши банд экани, ҳар бир соҳада нечта корхона фаолият юритаётгани, улар қайси ҳудуд, вилоят ёки туманда жойлашгани, уларнинг айланмаси, молиявий натижалари, инвестициялари ва бошқа кўплаб муҳим иқтисодий кўрсаткичлар бўйича маълумотлар тўпланади.

Бунда рўйхатга олиш фақат юридик шахслар ёки йирик компаниялар билан чекланмайди. Якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини-ўзи банд қилган шахслар ҳамда даромад олиш мақсадида муайян иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган бошқа жисмоний шахслар ҳам мазкур жараён қамровига олинади. Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми корхоналарда ишлайди, мустақил бизнес юритади ёки турли шаклларда иқтисодий фаолият билан шуғулланади. Уларнинг барчасини тўлиқ қамраб олиш орқали Миллий статистика қўмитаси сифатли ва ишончли статистик кузатув рамкасини шакллантириши мумкин. Ана шундай сифатли рамка яратилгач, кейинчалик ишлаб чиқиладиган статистика янада ишончли бўлади. Ишончли статистика асосида эса давлат органлари мамлакатдаги бизнес муҳити ва иқтисодий жараёнлар бўйича янада асосланган қарорлар қабул қилиши мумкин.


Ҳакан Демирбукен
халқаро эксперт
  • 👍 4
More from @uzstataxborot
  1. Sep 28, 2026Prezident Administratsiyasi rahbari Saida Mirziyoyeva Abu-Dabida Jinoyatchilikning oldini…
  2. Sep 28, 2026Shaxmat bo‘yicha O‘zbekiston terma jamoasi a’zolariga tabrik — Поздравление членам сборной…
  3. Sep 28, 2026🛫 Ўзбекистонликларнинг Туркияга сафарлари 16,8 фоизга ошди 🏢 Миллий статистика қўмитаси…
  4. Sep 27, 2026⚡️ Nyu-Yorkda BMT Bosh Assambleyasining minbaridagi Saida Mirziyoyevaning nutqi xalqaro ha…
  5. Sep 27, 2026📊 Ўзбекистонда ялпи қўшилган қийматнинг ярмидан кўпи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келади…
  6. Sep 26, 2026🔺 Иқлим статистикаси бўйича минтақавий семинар ўз ишини якунлади 25 сентябрь куни иқлим с…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →