🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–август ойларида жами 212 265 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,5 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.
📊 Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
саёҳат — 176 137 нафар;
қариндошларни йўқлаш — 31 158 нафар;
даволаниш — 2 446 нафар;
хизмат юзасидан — 1 233 нафар;
ўқиш — 1 291 нафар.
