🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан 518,7 трлн сўмлик ялпи қўшилган қиймат яратилган.
📊 Бу иқтисодиётда яратилган жами ялпи қўшилган қийматнинг 50,5 фоизини ташкил этган.
📊 Кичик бизнесда яратилган ялпи қўшилган қиймат таркиби:
хизматлар соҳаси — 48,0 %;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 28,4 %;
саноат — 11,9 %;
қурилиш — 11,7 %.
