Халқаро эксперт Ўзбекистонда ИНИ вазнлари ҳақида нима дейди?
— Маълумотлар таркиби ва харажатлар вазнларини шакллантириш истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда муҳим таркибий қисмлардан ҳисобланади. Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистонда ушбу жараёнларни янада такомиллаштириш учун қайси методологик ёндашув энг мақбул бўлади?
— Вазнларни шакллантиришда фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар манбалари маълум даражада чекланган. Кўплаб мамлакатлар бу борада харажатлар бўйича кузатувлардан фойдаланади. Ўзбекистон эса ҳар йили харажатлар бўйича кузатув ўтказадиган кам сонли мамлакатлардан биридир. Яъни сизларда доимий равишда олиб бориладиган кузатув мавжуд.
Бу эса харажатлар бўйича нисбатан долзарб ва ўз вақтида шаклланадиган маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Бу жуда яхши жиҳат. Кўплаб мамлакатларда бундай имконият мавжуд эмас, Ўзбекистонда эса бор.
Шу нуқтаи назардан, вазнларни ишлаб чиқиш борасида Миллий статистика қўмитаси яхши иш олиб бормоқда, деб ҳисоблайман. Чунки харажатлар бўйича маълумотлар жуда долзарб, улар аҳолининг жорий харажатлар таркибини акс эттиради.
Албатта, вазнлар ишлаб чиқилганда, агар саволлар туғилса ёки айрим харажатлар кам кўрсатилган бўлиши мумкин деган эҳтимол мавжуд бўлса, бошқа маълумотлар манбалари орқали уларни текшириш ва тасдиқлаш зарур бўлади. Қўмита бу борада ҳам турли манбалардан фойдаланмоқда.
Брайан Граф
ХВЖнинг нарх статистикаси бўйича эксперти