Япония пойтахти Токио шаҳрида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда Япониянинг “Proud Partners” компанияси директори Suzuki Ryuuji ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Японияда ишлаш истагини билдирган, B–C тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга 200 дан ортиқ номзод иштирок этган танлов натижалари муҳокама қилинди.
📊 Натижага кўра, 166 нафар номзод — ўқиш + иш дастурида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, томонлар 2026 йил учун ҳамкорлик режаларини белгилаб олдилар, жумладан:
▪️ ўқиш + иш дастурлари ҳажмини кенгайтириш
▪️ номзодлар тайёргарлигини янада кучайтириш
▪️ Япония меҳнат бозори талабларига мос янги йўналишларни жорий этиш.
📚 Дастур ҳақида қисқача:
🕒 Ўқиш муддати: 6–8 ой
📅 Бошланиши: 2026 йил февраль ойи (режалаштирилмоқда)
▪️ Япон тилини чуқур ўрганиш
▪️ Белгиланган йўналишлар бўйича амалий машғулотлар
🟢 Ўқиш — бепул
🏠 Узоқ ҳудудлардан келган номзодлар бепул ётоқхона билан таъминланади
(овқатланиш номзодлар ҳисобидан).
Ўқув маркази манзили: Ангрен шаҳри, Юрий Гагарин кўчаси, 1-уй
📍Локация
🇯🇵 Ўқув жараёни якунлангач, номзодлар Японияда расмий иш фаолиятини бошлайдилар.
🎉 Танловдан ўтган номзодларни барачаларини табриклаймиз!
🔗Рўйхат билан танишинг
💪Имконият сизда ҳам бор! Кейинги танлов эълонларини XORIJDA ISH орқали кузатиб боринг.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration