📚 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан — хорижда меҳнат қилишни мақсад қилган ҳамюртларимизни замонавий талаблар асосида тайёрлаш учун Халқаро тил ва кўникмалар мактаби фаолияти йўлга қўйилди.
🏫 Янги ташкил этилган таълим маскани Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган бўлиб, 320 ўринли ўқув биносида ўқув хоналари, тил лабораториялари ва амалиёт ўтиш учун ҳамма шароитлар яратилган.
🛏 Шунингдек, 350 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхона ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун хизмат қилади.
🌍 Жорий йил ноябрь ойидан бошлаб, мактабда қуйидаги халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича танловлардан ўтган номзодлар учун бепул асосда дарслар бошланади:
🇩🇪 “Globogate Concept AG” лойиҳаси асосида — Германияда ишлашга тайёрланаётган ўрта тиббиёт ходимлари учун 9 ойлик махсус тайёрлов дастури;
🇯🇵 Япониянинг “Onodera User Run” компанияси билан ҳамкорликда — Японияда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритишни истовчи фуқаролар учун тайёрлов курслари.
Ушбу лойиҳада 6 ой давомида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тўғридан-тўғри Япония давлатининг корхоналарига ишга жойлашади.
🎓 Лойиҳалар доирасида ҳар йили 1500 нафарга яқин юртдошларимизни халқаро стандартлар асосида хорижий тил ва касбий кўникмаларга тайёрлаш режалаштирилган.
🌍 Халқаро тил ва кўникмалар мактаби – бу фақат ўқув маркази эмас, балки ҳамюртларимизнинг хорижий давлатларда етук кадр сифатида муносиб меҳнат фаолиятини олиб бориш ва тажриба орттиришлари учун тайёргарлик платформасидир.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration





