🎓💼 Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси энди юртимизда фаолият бошлайди!
🛫 Миграция агентлиги делегацияси билан учрашув чоғида компания қуйидагиларни маълум қилди:
▪️ Ўзбекистонда 5 та касбий йўналиш: тиббиёт, овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларига япон тили ҳамда касбни тўлиқ бепул ўргатувчи марказ очилади;
▪️6 ойлик таълим якунланганидан сўнг, Японияга ишга жойлаштириш кафолатланади (маош 1500 $ атрофида);
📚 "Onodera User Run" 8 мамлакатда 9 минг нафар хорижлик мутахассисни ўқитган ва Японияда юқори даромадли ишга жойлаштирган.
📅 Компания раҳбарияти жорий йил 10 июнда мамлакатимизга ташриф буюриб, Миграция агентлиги билан ҳамкорлик битимини имзолайдиган бўлди.
🔜 Янгиликларни кузатиб боринг, сиз ҳам ушбу лойиҳанинг бир қисмига айланинг!
@uzmigration